View in Telegram
RETRO HIKOYALAR
Секин диванга ўтирдим..... -янги хизматчи экансан...-деди менга бошдан оёқ тикилиб...менимча қиммат кўйлак кийиб олганимга ҳайрон бўлди...-қоидаларни айтгандир Дилором....хизматчилар доим хаддини билиши зарур...-деди чиройли қошлари чимирилиб.....нимани назарда тутганини тушундим....Жавоҳирни нима қиламан тавба.... -хўп...-дедим индамай.... -боришинг мумкин....ҳа айтганча Жавоҳирни учрашувга чиқиши учун керак бўлган кийимларни дазмоллаб қўй....-деди беписанд қараб...Аллоҳ мол дунё ато этаркан бандани синайди...бу бойликдан инсон ночорларга ёрдам берадими ёки уларни бойлиги дастидан оёқости қиладими....менимча Мунаввар хонимни ҳам бойлик шу даражага солган.....хўп дея ўрнимдан туриб тепага йўналдим....учрашув дедими...демак Жавоҳир учун қиз топилган...ким бўлса ҳам Жавоҳир уни бахтли қилишига ишончим комил...... -нега бугун ўйчансан....-деди Ширин менга қараб қўяркан....репититорда топган яқин дугонам шу қиз бўлди.... -шунчаки ўзим....-ҳўрсиндим...Ширинга мазза бой...чиройли...фақат виждонли қиз бўлгани учун ўз билимим билан кираман деб қаътий оёқ тираб туриб олган...5вақт намозни канда қилмайди.... -буни қара....Жазеир шахзодаси ҳам Ўзбекистонда экан.....-деди телефонни менга тутиб...экранда оппоқ араб либосида бир йигит жилмайиб турарди....йигит кўзимга таниш кўринди......аммо эслолмадим....
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start