View in Telegram
RETRO HIKOYALAR
#Tungi_yogъду #No_6 #Nafisa_Malikova Хонамга чопиб кириб ётоққа ўтирганча йиғлай бошладим...чарчадим ҳаёт учун курашишдан...нега сизлар билан бирга кетмадим она....нега тирик қолдим..... Анча пайт ўтиб эшик очилиб қўлида бир пакет егулик ва cола билан Жавоҳир кириб келди....ҳайрон бўлдим.... -рўза тутган экансан....ол еб ол...-деди ҳотиржам овозда...наҳотки унда ҳам қалб бўлса...индамай ўтиравердим.... -ейсанми???-деди жиддий қараб... Ғуруримдан очлик устун кела бошлади....пакетни олиб очдим....қайноққина лавашни кўриб иштаҳам очилди....уни деб анча вақт ўтқизиб юбордим...оғзимни очиб бўлиб овқатга ёпишдим...аммо очлик ўзини кўрсатиб дарров еган нарсам кўнглимни котарди....оғзимни қўлим билан тўсдим... -нима бўлди???-деди чиқиб кетаётган Жавоҳир менга қараб.... -шунчаки...овқат ёқмади шекилли...-дедим базўр...оғзимни тўсганча... -тушунарли...-деди у совуқ жилмайиб... -нима тушунарли???-ҳайрон бўлдим.... -неччи ойлик???-деди қорнимга қараб....унинг саволидан этим жунжикди...ахмоқ уялмай айтаётган гапини.... -нима??? -ҳомиладормисан???-деди менга яқин келиб.....
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start