Squid Game'нинг 2-мавсумидан бир-икки қисм
кўрдим. Сифатига, мазмунига келсак — олдинги мавсумнинг такрори бўлиб қолган: яна ўша ўйин, яна ўша интрига, бу жиҳати менга ёқмади.
Лекин ижтимоий мулоҳаза кучайтирилган. Сериал ўзи бошидан ижтимоий тенгсизлик ва жамиятда ресурс учун курашнинг бир истиораси эди, аммо очиқ айтилмас эди. Бу сафар шулар очиқ айтиляпти, қолаверса, жамиятга аллюзия кучайтириляпти: ҳар бир раунддан сўнг иштирокчилар овоз бериб, ўйинни тўхтатиши ёки давом эттириши мумкин. Яъни бунда сиёсий сайловларга бир ишора бор: одамлар қандай овоз беради, нимага қараб танлов қилади.
Қизиғи, халқнинг сайлови ҳар доим ҳам оқилона бўлмаслиги кўрсатилган: энг мантиқан тўғри, оқилона йўл ҳаётингни сақлаб қолиш бўлса ҳам, жамиятнинг каттароқ қисми пулни ёки қандайдир мафкурани ҳаётидан, фаровонлиги ва тинчлигидан устун қўяди. Сериалда кўпчилик ўлиб кетиши аниқ — охирида ҳамма ўлиши аниқ, бир киши тирик қолади, шунга қарамай, салкам 500 киши ўша бир киши мен бўламан деб умид қилади ва ҳаётини хавф остига қўйишда давом этади. Тирик қолиш имкони 500 дан бир бўлса ҳам.
Шунинг учун жамиятда яшайдиган одам "бу менинг ишим эмас" дея олмайди, деган хулоса қилинади сериалда — бировларнинг пул ёки мафкура иштиёқи туфайли сен қурбон бўлиб кетишинг мумкин.
@AsanovEldar