Профессионализмдан устун келган гуманизм ҳақида
BBC ёки National Geographic каби каналларнинг суратга олиш гуруҳлари ҳайвонларнинг ҳаёт тарзини суратга олаётганда уларга таъсир ўтказиши мумкин эмас. Бу ҳақида кўпчилик билса керак. Билмаганлар учун қисқача маълумот.
Яъни бирор ҳайвон бошқа бир ожиз ҳайвонни ейишига, ёки бирор ҳайвон жароҳат олса уни қутқаришлари учун ёрдам берилмайди. Чунки бу орқали суратга олиш гуруҳи табиий экотизимга зарар келтириши мумкин, ҳатто оғриқли бўлса ҳам, бу жараёнлар табиатнинг соғлом ишлаши учун зарур. Арзимаган сабаб билан ҳам ҳалок бўлиши мумкин бўлган ҳайвон ўз жасади билан яна қайсидир турдаги ҳайвонларни яшаб қолишига сабаб бўлади ва бу табиий жарарённи, табиат мувозанатини бузиш мумкин эмас.
Лекин BBC телеканалининг суратга олиш гуруҳи ўз профессионализмидан кўра гуманизмни устунроқ қўйишибди. Улар Антарктитадаги бир гуруҳ пингвинларни ўрага тушиб кетишганини ва у ердан чиқа олишмагани қузатишибди. Аввалига уларниг чиқиб кетиши учун 2 кун давомида кутишибди ва улар буни эплай олмасликларини, бирин-кетин ҳалок бўлаётганларини кўриб ёрдам беришга қарор қилишибди.
Албатта бу иш уларнинг профессионаллизмини шубҳа остига қўяди, лекин бир гуруҳ пингвинларни ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлиб турганда, қайси инсон ўз профессионаллигини биринчи ўринга қўя олган бўларди?