Профессионализм ва гуманизминг ўртасидаги чегара қаерда бўлиши керак?
Бу суратни кўпчилик кўрган бўлса ажаб эмас.
Калҳат ва қизалоқ номли ушбу сурат 1993 йилда Судандаги қишлоқлардан бирида фотогроф
Кевин Картер томонидан олинган.
Кевин Картер БМТнинг инсонпарварлик дастури доирасида ушбу қишлоққа ташриф буюрган ва гуманитар ёрдам вақтида у атроф-муҳитни бир неча маротаба суратга олган. Кевинни эътиборини ота-онаси самолётда келган ёрдамни олишга кетган қизалоқ тортган. Ундан нарироққа калҳат келиб қўнгач, Кевин ушу манзарани суратга олиш учун идеал ракурс танлаган. У суратни олиб бўлгач қалҳатни ҳайдаб юборган ва ўз йўлида давом этган.
Сурат Кевинга даҳшатли даражада шухрат келтирган. Нью-Йорк таймс уни харид қилган ва Африкадаги фуқаролик урушининг рамзи сифатида уни тарғиб қилган. Сурат очликдан ўлаётган бола ва унинг ўлимини кутаётган калҳат деб талқин қилинган.
Сурат аввалига Кевинга жуда катта машҳурлик келтирди ва унга фотографларнинг Оскари — Пулицер мукофотини олиб келган. Лекин, кўп ўтмай Кевин бутун дунёнинг хейтига учради. Одамлар ундан нафратлана бошлашди, фотограф нега унга ёрдам бермагани, бола ҳозир қай аҳволда эканлиги уларни қизиқтира бошлади.
Кўп ўтмай Кевиннинг энг яқин дўсти ва ҳамкасби иш вақтида ўққа тутилади ва ҳалок бўлади. Кевин ушбу иккита сабаб билан чуқур депрессияга тушади. У бир нечта хатлар қолдиради ва олган суратига бир йил тўлмасдан ўз жонига қасд қилади.
Кевин ҳарбий фотограф бўлганлиги сабабли унга ўзи тасвирлаган воқеаларга аралашиш ҳуқуқи берилмаган. Бундан ташқари ўша вақтда ҳудудда жуда кучли инфекция тарқалган бўлган ва маҳаллий аҳолига тегиниш мумкин бўлмаган. Лекин, барибир ҳам инсонийлик жиҳатидан ўша болакайга ёрдам кўрсатиш керакмиди? Проффесионализм билан гуманизмнинг чегараси ўзи қайси нуқтада бўлиши керак? Бу саволларга жавобларни мен билмайман. Агар ўша пайтларда Кевинни ортида боланинг ота-онаси гуманитар ёрдам олиш билан банд эканлиги ва улар бироз ўтиб боласи ёнига емак билан қайтгани айтилганида жамоатчилик ундан бунчалик нафратланмаган бўлармиди?
Агар Кевинни ҳаёти қизиқ бўлса у ҳақида
фильм ҳам бор экан. У ҳақида
қўшиқ ҳам айтилган. Ўзи умуман фотографларни профессионализми ҳақида гап кетганда яқиндагина чиққан бу
фильмни ҳам жуда ҳам тавсия қиламан.