IMPACT.T томида ўрнатилган датчиклар Тошкентда ҳаво жуда ифлосланганлигини кўрсатмоқда. Иқтисодий ривожланишнинг ўз нархи бор, улардан бири — энергияга талабнинг ошиб бориши. Электр энергиясини Ўзбекистонда асосан кўмир ёқишдан оламиз. Кўмир ҳавони заҳарли PM2.5 ва PM10 зарралари билан заҳарлайди. Ундан ташқари, қишда иситиш қозонлари ҳам ёқилишини ҳисобга олсак, ҳаво жуда ифлосланади.
Менда бу муаммонинг ечими кейинги 20 йилда борлигига катта умид бор. Агар бу биздек ривожланаётган давлатлар муаммоси бўлганида, инновациялар секин юрарди. Бу умид асосан кичик (мини) ядро станциялари технологияларининг ривожланиши билан боғлиқ. Чунки энергияга бўлган талаб дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам ошиб бормоқда. Бунга сабаб — сунъий интеллект ва рақамлаштириш. Сунъий интеллект серверлари жуда катта электр энергияси истеъмолига олиб келмоқда. Дуненинг катта технологик компаниялари бу сохага катта инвестиция килмокдалар.
Бошқа омиллардан бири космосда энергия технологияларидир. Космосда ҳам мини ва микро ядро электростанцияларидан катта умид бор. Бу ўз навбатида бу соҳага кўплаб инвестициялар жалб қилинишига сабаб бўлмоқда.
Масалан,
Oklo компанияси ўзининг биринчи компакт реакторларини 2027 йилдан ишга туширмоқчи.
2030 йилгача Билл Гейтс томонидан молиялаштирилган
TerraPower реакторлари ҳамда
Nano Nuclear Energy реакторлари ишга тушиши керак.
Ажаб эмас, вақтлар келиб, Узбекистон шаҳарларига 40 футлик контейнер ҳажмда реакторлар олиб келиб ўрнатсак ва барча кўмир станцияларини ёпсак.
P.S. Бу мавзу хакида купрок билмокчи булсангиз Билл Гейтснинг "How to Avoid a Climate Disaster: The Solutions We Have and the Breakthroughs We Need" китобини укишни маслахат бераман.
@paiziev24