Тошкент вилоятида ёндош икки шаҳар бор: Ангрен ва Оҳангарон. “Ангрен” сўзи “Оҳангарон”нинг рус тилига бузиб кўчирилган шакли эканини биров билар, биров билмас. Оҳан – темир, оҳангар – темирчи, оҳангарон – темирчилар экани ҳам одамларнинг эсидан чиққан шекилли, ҳеч ким, ҳай, бу нимаси, битта номда икки шаҳар бўладими, деб сўрамайди. Сўраганда ким қулоқ соларди? Битта тентакнинг ишини мингта доно тузатолмас, деб шуни айтадилар.
Эркин Воҳидов,
Ўзбекистон халқ шоири
@oriftolib