Қизил китобми ёки “Қизил китоб”?
Пунктуация қоидаларига кўра, турли асарларнинг, шунингдек, китоб, газета, журналларнинг номлари матнда қўлланганда қўштирноққа олинади. Масалан, “Ўткан кунлар” романи, “Саҳиҳул Бухорий” китоби, “Маърифат” газетаси, “Ёшлик” журнали каби. Лекин истисноли ҳолатлар ҳам
бор. Жумладан, Қизил китоб. Уни изоҳли луғат шундай шарҳлаган: йўқолиб бораётган ёки йўқолиш хавфида бўлган ноёб ўсимлик ва ҳайвон турларини қайд қилувчи давлат ҳужжати.
👉 Бу китоб-ҳужжат номи турли жойларда турлича берилган. Хўш, аслида қандай ёзиш тўғри?
Бу давлат ва халқаро даражадаги муҳим ҳужжат номи бўлгани учун унинг биринчи сўзини бош ҳарф билан ёзиш керак.
Одатда ҳужжатнинг расмий номи мавзу сифатида тўлиқ келтирилгандагина қўштирноқ ишлатилади.
Қизил китобда эса бундай ҳолат йўқ, уни қўштирноқсиз ёзиш зарур.
Қизил сўзи бирор китобнинг рангини ифодалаганда сўз кичик ҳарфларда ёзилади:
токчадаги қизил китоб (китобнинг муқоваси қизил рангда).
📌 Демак:
Халқаро қизил китоб, Ўзбекистон қизил китоби, Қизил китоб, қизил (муқовали) китоб
✅
Халқаро Қизил китоб, Халқаро “Қизил китоб”, Ўзбекистон Қизил китоби, Ўзбекистон “Қизил китоб”и, “Қизил китоб”, Қизил (муқовали) китоб
❌
@oriftolib