QR код
Тилимизга янги тушунчалар кириши тезлашди. Чунки бутун дунё жадаллашган, янгиликлар кўп. Бу жараёнда янги нарсаларга
от қўя олмасак, ҳеч қурса, ажнабий номларни ўз тилимизга, имломизга мослаб олишимиз керак.
QR код инглизча
QR code сўзидан, у эса
Quick Response code бирикмасининг қисқартмаси. Бирикма
тезкор муносабат коди деган маънони англатади. QR код штрих коднинг бир тури ҳисобланади. Уни дастлаб 1994 йили Япониянинг Denso Wave автомобил компанияси ишлатган. Ўз ичига кўплаб маълумотни сиғдира оладиган ушбу кодни компания мутахассиси Масаҳиро Ҳара ишлаб чиққан.
QR кодлар кўпинча
веб сайт ёки иловаларга йўналтирувчи вазифасини ўтайди. Ҳозир у орқали тўлов қилиш ҳам оммалашиб боряпти.
Бу сўз рус тилида чизиқча билан ёзилади. Чунки русчада ҳар қандай жуфт ёки сифатловчили ўзлашма сўз орасига
чизиқча қўйилади. Ўзбекчада эса бундай эмас. Шу сабабли QR код ва унга ўхшаш сўзларда дефис ишлатмаслик керак.
QR қисқартмаси коднинг қандайлигини билдиряпти, турини кўрсатяпти. Худди
қизил олма бирикмасида
қизил сўзи олманинг қандайлигини сифатлагани каби.
📌 Демак:
QR код
✅
QR kod
✅
QR-код
❌
QR-kod, QR code, QR cod, QR-cod
❌
@oriftolib