View in Telegram
Мингйиллик ва минг йиллик: қай бири тўғри? Йиллик сўзи сонлар ва миқдорни билдирувчи сўзлар билан қўлланганда ажратиб ёзилади: минг йиллик, кўп йиллик, беш йиллик, ўн йиллик каби. Беш йиллик режалар муҳокама қилинди. Ўн йиллик натижаларга эътибор қаратилди. Доим ажратиб ёзиладими? Йўқ, қўшиб ёзиладиган ҳолатлар ҳам бор. Лекин камдан-кам учрайди. Юзйиллик сўзи баъзан аср маъносида қўлланади. Бунда сўз қўшиб ёзилиши керак: Инсоният янги юзйилликда жиддий муаммоларга дуч келяпти. Мингйиллик сўзи эса ўн асрга тенг вақтни англатади: Инсоният учинчи мингйилликда ўзаро урушлар ва адоватларга чек қўйиши керак. Лекин вақт бирлиги маъносини англатмай, минг йилга мўлжалланган ёки ёши минг йилга тенг деган маънода келганда сўз ажратиб ёзилади: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Минг йиллик ривожланиш мақсадларини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Самарқанд-Китоб йўлида ҳазрат Навоий ва буюк мунажжим Улуғбек замонасидан қолган минг йиллик чинорлар ҳали ҳам шовуллаб турибди. “Ўзбекистон қўриқлари”. Юзйиллик сўзи ҳам, мингйиллик сўзи ҳам изоҳли ва имло луғатларига киритилмаган. @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily