View in Telegram
Атамоқ, номламоқ ва исм қўймоқ Бир китоб таҳририда шу сўзларнинг маъно фарқлари сезиладиган ўринга дуч келдим. Бу сўзлар синоним бўлса-да, баъзи ўринларда бир-бирининг ўрнида қўллана олмайди. Атамоқ сўзи ном бермоқ, от қўймоқ, номламоқ маъносида келганда жонли ва жонсиз предметларга нисбатан ишлатилаверади. Номламоқ сўзи ном қўймоқ, ном бермоқ, атамоқ каби маъноларга эга. Лекин у асосан жонсиз предметларга нисбатан қўлланади. Ном қўймоқ ибораси эса жонсиз предметларга ва ҳайвонларга нисбатан татбиқ этилади. Исм қўймоқ ибораси фақат инсонга от қўйишни англатади. Энди китобда дуч келган жумлага қайтамиз: Расмдаги бола ва кучукка исм қўйинг. Бу жумла таҳрир нуқтаи назаридан хато. Вариантлар: Расмдаги бола ва кучукка от қўйинг. 👉 Бола ва кучук ёнма-ён келиши, бу ўринда инсон ва ҳайвонга бир даражада муносабат бўлиши унчалик тўғри эмас. Расмдаги бола ва кучукни номланг. 👉 Инсонга нисбатан номланг сўзини ишлатмаслик керак. Расмдаги болага исм, кучукка ном қўйинг (ёки беринг). Вариантлар ичида энг мақбули шу. @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily