Мавзу номлари қандай ёзилади?
Мавзу номини ёзишда
хилмахилликлар, чалкашликлар учраб туради. Баъзида бир ўқитувчи қўллаган имлони бошқа ўқитувчи ишлатмайди. Натижада ўқувчиларда иккиланишлар пайдо бўлади.
Хўш, мавзу номини қандай ёзиш тўғри?
Агар абзац
мавзу сўзи билан бошланса, ундан кейин икки нуқта қўйилади ва ном бош ҳарф билан қўштирноқ ичида ёзилади:
Мавзу: “Ўсимликларнинг хилмахиллиги”
Мавзу номлари кўпинча дарак гап шаклида бўлади. Дарак гаплар охиридаги нуқта мавзу номида тушириб қолдирилади. Мабодо ном сўроқ ёки ундов гап шаклида бўлса, тегишли белги қўштирноқ ичига қўйилади:
Мавзу: “Ўсимликлар ўсиши учун нималар зарур?”
❗️ Агар мавзу номида
мавзу сўзи ишлатилмаса, ном қўштирноқсиз ёзилади. Бунда ҳам дарак гапларда нуқта ишлатилмайди:
Ўсимликларнинг хилмахиллиги
Ўсимликлар ўсиши учун нималар зарур?
👉 Мабодо ном бирдан ортиқ дарак гапдан ёки алоҳида бирикмалардан иборат бўлса,
охирги жумлага нуқта қўйилмайди, холос:
Мавзу: “Иссиқлик ва ёруғлик. Иссиқлик ва ёруғлик манбаларини фарқлаш”
Иссиқлик ва ёруғлик. Иссиқлик ва ёруғлик манбаларини фарқлаш
@oriftolib