Ислом ёки ислом?
Дин номлари бош ҳарф билан ёзиладими ёки кичик? Сўзга қандай мазмун киритилаётганига боғлиқ.
1. Дин номлари умумий, нейтрал маънода ишлатилса, кичик ҳарфда ёзилади: ислом, христианлик, буддавийлик, иудаизм, конфуций(чи)лик ва ҳ. к.
2. Диний матнларда ва/ёки айнан у ёки бошқа динга алоҳида олийлик хусусиятини бериш мақсадида сўзни бош ҳарф билан ёзиш мумкин: Ислом, Христианлик, Буддавийлик, Иудаизм, Конфуций(чи)лик ва ҳ. к.
@xatoliklar