View in Telegram
Нур-Султонми ёки Нурсултон? Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрининг номи 2019 йили ўзгартирилиб, биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига Нурсултон деб қайта номланди. Шаҳар номи киши отидан олинганини ва у ўзбек тилида битта сўз шаклида ёзилишини ҳисобга олсак, сўзни Нурсултон шаклида ёзиш тўғри. Қўшма ва жуфт сўзлардан ташкил топган жой номларини чизиқча билан ёзиш рус тилига хос. Менимча, қозоқ орфографияси ҳам рус тилидаги ана шу қоидани олган. Чунки қозоқчада ҳам шаҳар номи чизиқча билан ёзилар экан. Қизиғи, Нурсултон сўзи исм сифатида рус тилида ҳам, қозоқ тилида ҳам қўшиб ёзилади. Ўзбек тили имлосига кўра, икки сўздан иборат жой номлари чизиқча билан ёзилмайди: Янгиҳаёт, Хонобод, Ҳошимдашт, Қуйи Чирчиқ, Қурбон Қашқар, Янги Марғилон. Қозоқ тили туркий тилларга мансублиги ва ўзбекчага қондошлиги сабабли қозоқча сўзларнинг маъносини кўпинча осон тушунамиз. Нурсултон сўзи асли арабча нур ва султон сўзларидан. Ҳар икки сўз ўзбек тилида ҳам ишлатилади. Имло қоидаларига кўра, иккинчи қисми турдош от бўлган жой номлари қўшиб ёзилади. Топоним таркибидаги нур ҳам, султон ҳам турдош от. Хуллас, Қозоғистон пойтахти номини чизиқча билан ёзиш учун сабаб йўқ. 📌 Демак: Нурсултон Нур-Султон, Нур-султон @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily