View in Telegram
Исроф ва увол: фарқи нимада? Маънодош, маъноси бир-бирига яқин сўзлар баъзи ўринларда фарқланиши тилда бор ҳодиса. Исроф ва увол сўзлари ҳам маъно жиҳатидан яқин, баъзида бир-бирининг ўрнида алмашлаб ҳам қўллаш мумкин. Бироқ айрим ҳолатларда иккиси икки хил мазмунни англатади. Исроф сўзи арабчадан олинган, ўзбек тилида ҳам аслиятдагидек маънони билдиради: нест-нобуд қилиш; ўринсиз ёки ортиқча ишлатиш, йўқ қилиш. Увол ҳам арабчадан, бугунги ўзбек тилида асосан фойдасиз ёки бевақт йўқ бўлиш, йўқолиш; нест-нобуд бўлиш маъносида ишлатилади. Бу маъноси билан исроф сўзига синоним саналади. Энди маъно қирраларидаги фарққа келсак. Дейлик, кечки овқат керагидан ортиқча тайёрланди ва ортиб қолди. Сақлашнинг иложи йўқ, эрталабга қолса, айнийди. Уни айнитиб қўйиш ҳам исроф, ҳам увол. Лекин сиз шу ортиқча қисмини бир амаллаб, истамасангиз ҳам едингиз. Мақсад – увол бўлмасин. Тўғри, бунда овқат увол бўлмади. Лекин барибир исроф бўлди. Чунки унга кетган ортиқча масаллиқ олиб қўйилганда, эртага бошқа овқатга ишлатиларди. Керагидан ортиқ ейиш эса сизнинг соғлиғингизга, кайфиятингизга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Соғлиқнинг ёмонлашиши кун келиб шифокор хизматига ёки дори-дармонларга пул сарфлашга, оворагарчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Булар ҳам эҳтимолий ортиқча сарфлар, яъни исрофдир. Исроф ҳам, увол ҳам баракани кетказадиган, одамни камбағаллаштирадиган одатдир. Ундан имкон қадар узоқ юриш керак. 👉 Тўлиқ ўқиш @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily