View in Telegram
Асосан: вергул керакми ёки йўқ? Энг кўп учрайдиган хатолардан бири асосан сўзи билан вергул ишлатишда кўзга ташланади. Ўрни бўлса-бўлмаса, вергул қўйиб кетилаверади. Ўзи, вергул керакми? Керак. Фақат бир ҳолатда. Қолган пайтларда вергул ортиқча. Асосан равиш бўлиб келганда асос эътибори билан, умуман олганда, кўпинча деган маъноларни англатади. Бунда сўз вергул талаб қилмайди: Республикамизда кўп болали оналарнинг катта қисми асосан қишлоқларда яшайди. “Саодат”. Асосан сўзи кўмакчи вазифасида келганда сабаб, асос муносабатини билдиради ва кўра, биноан, мувофиқ каби сўзларга маънодош бўлади. Агар мана шу пайтда у кириш бирикма таркибида келса, сўздан сўнг вергул қўйилади: Қонунга асосан, вояга етмаган болалар майда маиший битимларни мустақил туза оладилар. Юқоридаги гапда вергул кириш бирикма сабабли қўйиляпти. Агар асосан сўзи кўра, биноан, мувофиқ сўзларига маънодош бўлиб келса-ю, кириш бирикма таркибида бўлмаса, вергул қўйилмайди: Топшириқларни қонунга асосан бажаринглар. 👉 Тўлиқ ўқиш @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily