View in Telegram
Dyuym ва duym Икки луғатдаги хилмахилликлар ҳақида ёзганда шу сўзларни ҳам мисол қилиб келтирган эдим. Менимча, duym деб ёзиш тўғри. Нега? Халқаро стандардда бу сўз ўрнига inch, in сўзлари ва белгиси ишлатилади. Мониторларнинг диоганалини, яъни ўлчамини ифодалашда айнан ана шу дюймдан фойдаланилади. Халқаро метрология қонунчилиги ташкилоти бу ўлчам бирлигини қўлламаслик, истеъмолдан чиқаришни тавсия этган. “Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида”ги қарор ва унинг иловаларида ҳам дюйм берилмаган. Бу ўлчов бирлигидан ҳозир асосан АҚШ, Канада ва Буюк Британияда фойдаланишади. Европанинг жуда кўп мамлакатларида дисплей экрани ўлчовини кўрсатишда норасмий ўлчов бирлиги саналади. Дюйм турли мамлакатларда турлича узунликни англатади. Масалан, Буюк Британияда 1 дюйм 1958 йилдан 2,54 cm га тенг. Дюйм сўзи нидерландча duim (duym) сўзидан олинган бўлиб, аслиятда бош бармоқ деган маънони англатади. Чунки дастлаб дюйм бош бармоқнинг энига тенг ўлчовни билдирган. Дюйм сўзини лотинча имлода аслиятга мос тарзда duym шаклида ёзган тўғрироқ. Dyuym деб ёзиш унинг русча шакли – дюймни калка кўринишда ифодалаш бўлиб қолади. Кирилчада рус тилидан тўғридан-тўғри олиб ёзганмиз. Лотин алифбосидаги луғатларимизнинг кейинги нашрларида шу каби сўзларни аслиятга солиштириб кўрилса ва муносиб вариант танланса, нур устига нур бўларди. @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily