View in Telegram
Бош ҳарф билан ёзилмайди Расмий ҳужжатларда, ёзишмаларда энг кўп кўзга ташланадиган хатолардан бири қонун, қарор, фармон, фармойиш, буйруқ каби сўзларни бош ҳарф билан ёзиш. Ҳатто “Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорда ҳам қонун сўзи гап ичида катта ҳарф билан ёзилган. Умуман, lex.uz даги расмий ҳужжатларга назар ташласангиз, юқоридаги сўзлар бир ўринда бош ҳарф, бошқа бир ўринда кичик ҳарф ёзилганига гувоҳ бўласиз. Хўш, нега кичик ҳарф билан ёзилиши керак? 1️⃣ Имло қоидаларига кўра, бу сўзлар бош ҳарф билан ёзилиши белгиланмаган. 2️⃣ Тўғри, қарор ёки фармонларни Президент ёки давлатнинг олий ташкилотлари раҳбарлари тасдиқлайди. Бироқ ҳужжатнинг ўзи олий ташкилот ёки мансабни англатмайди. Қачон бош ҳарф билан ёзиш мумкин? 1️⃣ Саналган сўзларни жумла ичида бош ҳарф билан ёзишни бир ҳолатдагина мантиқий асосласа бўлади. Қарор мисолида кўриб чиқайлик. Ўша қарорнинг ичидагина, олдидаги сарлавҳа-изоҳни ташлаб, айни шу қарорни назарда тутганда бош ҳарф билан ёзиш мантиқли. 2️⃣ Конституция давлатнинг асосий қонуни бўлгани учун, гарчи имло қоидаларида алоҳида тартиб кўрсатилмаган бўлса-да, бош ҳарф билан ёзилиши керак. Олий бош қонун назарда тутилмаган ҳолатларда эса конституция сўзи кичик ҳарф билан ёзилади. 🔎 Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Адлия вазирлиги бу масалага эътибор қаратиб, узил-кесил хулоса берса, яхши бўларди. Тил ва имло бўйича ишлайдиган университет ва институтлар, мутахассисларнинг ҳам фикри жуда муҳим. Қонунчилик базасидаги имлони ҳам бирхиллаштириш керак. Балки, имло қоидаларининг янги таҳририга аниқ бир қоида ҳам киритилар. 📌 Демак, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Юридик ва ҳақиқий (фактик) конституция тушунчалари бор. Ўзбекистон Республикасининг ... даги 1-I-сон қонуни Президентнинг “... тўғрисида”ги фармони Вазирлар Маҳкамасининг “... тўғрисида”ги қарори Халқ таълими вазирининг “... тўғрисида”ги буйруғи Шаҳар ҳокимининг “... тўғрисида”ги фармойиши 👉 Тўлиқ ўқиш @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily