View in Telegram
#иқтибос «Тоғликлар қасами шундай: - Одам бўлиб келдим, одам бўлиб ўламан! Тоғликлар қоидаси шундай: - Майли, уйингни сот, далангни сот, мол-мулкингдан айрил, лекин одамгарчиликдан чиқма! Тоғликлар дуоибади шундай: - Авлодингда одам бўлмасин!.. Агар иғвогар, ярамас кимса ҳақида гап бошласангиз, тоғликлар гапингизни шартта бўлиб: - Унга сўзингиз ҳайф. У одам эмас! – дейишади. Агар кимнингдир хатоси, камчилиги ёки кичик айби ҳақида гап бошласангиз, тоғликлар сўзингизни бўлишади: - У одам! Унинг айбини кечириш мумкин! Тоғликлар бетартиблик ҳукм сурган, бефайз жойлардан ўтиб қолишса: - Бу ерда одамлар йўқ экан, - дейишади. Саранжом-саришта, файзли жойларни кўрганда, чеҳралари ёришиб таъкидлашади: - Бу ерда одамлар яшайди!..» ✍️ Расул ҲАМЗАТОВ, «Менинг Доғистоним». 🌸🌼🌿🌸🌼🌿🌸🌼🌿🌸🌼🌿🌸🌼🌿 @ONA_TILIM_MILLAT_RUHI
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily