#иқтибос
«Тоғликлар қасами шундай:
- Одам бўлиб келдим, одам бўлиб ўламан!
Тоғликлар қоидаси шундай:
- Майли, уйингни сот, далангни сот, мол-мулкингдан айрил, лекин одамгарчиликдан чиқма!
Тоғликлар дуоибади шундай:
- Авлодингда одам бўлмасин!..
Агар иғвогар, ярамас кимса ҳақида гап бошласангиз, тоғликлар гапингизни шартта бўлиб:
- Унга сўзингиз ҳайф. У одам эмас! – дейишади.
Агар кимнингдир хатоси, камчилиги ёки кичик айби ҳақида гап бошласангиз, тоғликлар сўзингизни бўлишади:
- У одам! Унинг айбини кечириш мумкин!
Тоғликлар бетартиблик ҳукм сурган, бефайз жойлардан ўтиб қолишса:
- Бу ерда одамлар йўқ экан, - дейишади.
Саранжом-саришта, файзли жойларни кўрганда, чеҳралари ёришиб таъкидлашади:
- Бу ерда одамлар яшайди!..»
✍️ Расул ҲАМЗАТОВ,
«Менинг Доғистоним».
🌸🌼🌿🌸🌼🌿🌸🌼🌿🌸🌼🌿🌸🌼🌿@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI