View in Telegram
#ҳикоят ЭШИК Суҳайл ибн Амр аёли билан сафарга чиққан эди. Йўлда қароқчилар уларнинг йўлини тўсиб, мол-мулклари ва таомларини олиб қўйишди. Кейин ўғрилар ўтириб, тортиб олинган таомларни ея бошлашди. Ўғриларнинг бошлиғи овқатланишда уларга шерик бўлмаётгани Суҳайл ибн Амрнинг эътибрини тортди ва ундан: - Нега сиз улар билан овқатланмаяпсиз? - деб сўради. - Мен рўзадорман, - деб жавоб берди у. Суҳайл ҳайратланиб: - Ўғирлик қилиб яна рўза ҳам тутасизми? - деди. Шунда у: - Мен ўзим билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдираман, шоядки бир куни ўша эшикдан кирсам, - деди. Орадан бир ёки икки йил ўтгач, Суҳайл уни ҳажда Каъбанинг олдида кўрди. У зоҳид ва обид кишига айланган эди. Суҳайл уни кўриб таниди ва унга: - Ким ўзи билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдирса, бир куни албатта ўша эшикдан киради, - деди. Гарчи кўп гуноҳлар қилган бўлсангиз ҳам, ўзингиз билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасидаги барча эшикларни ёпиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Шоядки, биргина эшик сизга кўплаб эшикларни очиб юборса... Манба. https://t.center/navoiyshunoslik_rasmiy
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily