#Taqdir_bitiklari #No_229#By_Nafisa_Malikova Шамшод қизни чиқишини кутиб бино яқинида тураркан чиқиб кетаётган қизлар орасидан Оминани қидирарди..сочини сариқ қилиб бўяниб олган қизларни кўриб ғижиниб қўйди.Аллоҳ берган сочга тегинмаса нима экан? Сариқ ҳам рангми? Оиласи ҳам ўзи ҳам сариқ рангни жини суймайди..дадасику бундай аёлларни кўрса асаби қўзиб бир ҳафталаб гапириб юрадиган одати бор.Онасини умри бино бўлибдики бирон марта соч бўяганини кўрмади..хатто ухлаган вақти ҳам рўмол ўраб ухлаб қоладиган онаси ёдига тушиб ўйланиб қолди.Онаси ҳеч қачон дадасининг йўриғидан чиқиб ўзича иш тутмаган..шу пайт телефони жиринглади.
-ало Мурод!
-ҳа жўра..иш иш деявермай юр мазза қилиб келамиз! 4 та гулчаларни олиб олганмиз бир яшайлик ошна бизам!
Шамшодни қони қайнади.
-айтдимку бормайман деб!
-қиз болага ўхшаб жа ноз қилдингда..эртага уйланадиган одамсан сал ҳаётни кўр дейманда!-деди Мурод ҳафа бўлиб.
-ҳаром йўлга қадам босиб қандай ҳалолини қўлини тутаман?
-э ким билиб ўтирбди борганингни?-деди Мурод энсаси қотиб.
-бандаси билмаса ҳам Аллоҳчи?
-эе..бормасанг борма!-деди Мурод гўшакни қўйиб.
Шамшод ҳалоли туриб қаёқдаги кўча ажиналари билан ҳузур қилишни ўйлаган синфдошидан шу тоб нафратланиб кетди..қўрқмасмикин жавобидан ҳаром ишни?
Кўзи иккита қиз панасида ўтиб кетаётган таниш гавдага тушиб ҳайрон бўлди.
-Омина...
Қиз эшитмагач шахдам қадамлар билан яқинлашди.
-Омина!-деди баландроқ овозда.
Қўлга тушган қиз бир зум қотиб туриб юзини яширганча ортга ўгирилди.Шамшод кулиб юбормаслик учун ўзини босди.Ўзига анқайиб қараб турган икки қизга
-узр..Оминага гапим бор эди!-деди.
Қизлар пичир пичир қила ортга қараб қўярди.
-тавба..қандай топаркан шунақа йигитларни қизлар? Қошини қара..
Шиқинг шиқинг кулганча қизлар дам бадам ортга қараб қўярди.
-Омина!-деди йигит кулиб қизни қилиғига.
-мен Оминамасман!-деди қиз ҳамон юзини очмай.Шамшод кулганча қизга яқин келди.
-наҳот мени кўришни истамасанг?
Омина бармоқлари орасидан йигитни юзига қараб кулгудан зўрға ўзини тийди.
-кўрдим!
-менчи?-деди йигит жиддий тортиб..-мен ҳам сени кўрсам майлими?
Бу вақтда Мурод ва бошқалар ҳузур ҳаловат учун енгилтак қизлар билан тоғ томон кетиб боришарди...ОИТС юқтирган қизлар йигитларга чиппа ёпишганча бир бирига маъноли қараб қўярди..