#Синов
#Но_122
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА
Дадам эртаси куни кўчадан жониқиб келди.Маълум бўлишича Салим бутун маҳаллага қизи аллақачон буткул меники бўлган деб жар солган.Дадам роса сиқиларди..онам эса кўз ёшдан ўзга чора топа олмасди.
-мени деб бўлди!
Онам ўзини еб битираётгани учун ўзимни дадил кўрсатдим.
-ойи у шундай дегани билан шундай бўлиб қолмайманку..Аллоҳим кўриб турибдику ким қандайлигини!
Онам қизаркан кўзлари билан менга ачиниб қаради.
-келажагингни барбод қиляптику бу ҳайвон! Ҳозироқ акамни ёнига бораман..
Ўша куни кечга тоғам ва момом кўринди.Дадамни аччиқланиб кириб кетганидан юрагим зирқиради ахир мени деб жигарлар юзкўрмас бўлиб кетиши мумкин..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Телефонимни сим картасини дадам синдириб ташлагани учун ноутбукда тинмай ўрганганларимни қайтарардим.Насиб қилса онлине курс очаман.Инглиз тилидан..ҳали орзуларим кўп.Биргина Салимни деб орзуларимдан кечмайман.
Меҳмон кутадиган уйимизда эса меҳмонлар дадам ва онамни бошини қотираётган бўлса керак.Дадамни ҳеч қачон бундай қатъий кўрмаганман.
«Ўқийсан тўй бўлмайди,тамом».Дадамни гапи мени сўнган орзуларимни янада алангалашига сабабчи бўлганди.