View in Telegram
Январь, 6. 23:13 Шахматни фалсафасини яхши кўраман. Хақиқатдан хам зўр. Хар ўйнаганимда бутун хаётга тепадан қараётганимдек хис қиламан. Тушунтираман: Шахмат - бу ҳаётнинг тахтадаги акси. Пешкалар олдинга қадам ташлайди, биринчи бўлиб қурбон бўлади, ўзидан юқориларни, тепадагиларни ҳимоя қилиш учун. Лекин фақат барча тўсиқларни енгиб ўтганидан кейин улардан бири, айнан пешкалардан бири ферзга айланиши мумкин - ўйинни ўзгартира оладиган ягона кучга.. Шоҳ, худди ҳокимият рамзига ўхшайди, лекин аслида ҳақиқий кучи йўқ. Унинг ҳаёти фақат унинг хавфсизлиги йўлида ўлишга тайёр бўлганлар эвазига давом этади. У яширинади, секин ҳаракат қилади, лекин уни йўқотиш - ҳамманинг охири. Унинг қудрати фақатгина бошқалар уни ҳимоя қилиш учун ўзини фидо қилганича мавжуд бўлиб туради. Урш бошланишдан аввал эса иккала халқ хам бир хил кучга эга эди. Шунча-ки бири оқ, иккинчиси қора. Ҳар бир қадам - ҳисоб-китоб ва хавф. Стратегия қурбонликларда қурилади. Ўйин, ҳаракатланадиган фигуралар бор экан, давом этади. Иккита тараф бир бирларини еб битирмагунча. Охирида эса… Ўйин тугагандан сўнг хамма фигуралар битта қутига тушади. Кайф ) @moonabsurd
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily