⛽️ Барча дастурлар доирасида 292 та маҳаллада жами 1 342 км ичимлик сув тармоқлари ва 225 та сув иншооти қурилдиАОКАда ўтказилган
брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов қурилиш ва коммунал соҳада 2024 йил якунлари ҳақида маълумот берди:
✔️2024 йилда жами 9 та шаҳар, 43 та шаҳарча ва 94 та қишлоқнинг бош режалари ишлаб чиқилди.
✔️Натижада, бош режалар билан таъминлаш даражаси шаҳарлар бўйича 97 фоизга, шаҳарчаларда 25 фоизга, қишлоқлар бўйича 22 фоизга етди.
✔️“Янги Ўзбекистон” массивларида ва аҳоли талабгор ҳудудларда 1 984 та замонавий кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди.
✔️Шунингдек, ушбу уйларни муҳандислик-коммуникациялари билан таъминлаш мақсадида:
⏺100 км автомобиль йўллари;
⏺63 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 18 та сув иншоотлари;
⏺68 км иситиш тармоқлари ва 22 та қозонхоналар;
⏺208 км электр тармоқлари ва 224 та трансформаторлар;
⏺29 км газ тармоқлари ва 16 та газ тақсимлаш пунктлари барпо этилди.
✔️“Шаффоф қурилиш” тизими орқали 23 мингга яқин объект лойиҳаси экспертизадан ўтказилди ва натижада салкам 8 трлн сўм маблағ лойиҳаларнинг смета қисмидан иқтисод қилинди.
✔️“Рейтинг электрон платформаси”нинг мезонлари ва кўрсаткичлари такомиллаштирилди ва ушбу рейтингга киритилган қурилиш ташкилотлари сони 17 мингдан ортиб, лойиҳа ташкилотлари сони 2300 тага яқинлашди.
✔️Бундан ташқари, уйлардаги 374 мингдан ортиқ электр хўжалик обектлари хатловдан ўтказилиб, “қизил” “сариқ” “яшил” тоифаларга ажратилди. Шу асосда “қизил” тоифадаги 108 мингдан ортиқ шитлар мукаммал таъмирланди.
✔️Кўп қаватли уйлардаги эскирган 528 та лифт янги ва замонавийсига алмаштирилди.
📌 БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк