Бир кун келиб, у сени таниб олади.
У сенинг туғилган санангни, иккинчи исмингни, қаерда туғилганингни, ва ота-онангнинг исмини билиб олади. У сени велосипедда қачон учишни ўрганганингни ва нечта ҳайвон боққанингни билиб олади. У кўзларингнинг рангини, яраларингни, кулгинг чизиқларини билиб олади. У сенинг севимли китобинг, фильм, ширинлигинг, овқатинг, пойабзалин, рангин,ва қўшиғингни билиб олади. У сенинг қўрқувларинг, орзуларинг, хавотирларинг ва истакларингни билиб олади. У сенинг ота-онанг билан бўлган муаммоларингни ва куч-қувватингни, заифлигингни, ялқовлигингни, энергиянгни ва аралаш эҳтиросларингни билиб олади.
У майонезни ёқтиришингни, 5 ёшингда машҳур бўлишни орзу қилганингни, фильмларни тўлиқ ёддан гапиришингни ва катта ёшга киришдан қўрқишингни билиб олади. У сенинг ёмон одатларингни, оддий қилиқларингни, юз ифодаларингни ва сенинг кулгингни билиб олади, худди бу унинг севимли қўшиғидек. У қандай қилиб чайнаганингни, ичганингни, юрганингни, ухлаганингни ва қўрққанингни билиб олади. У сен фарзандларингга ном танлаб қўйганингни, ваннага плитка, деворларга ранк танлаганингни билиб олади. У сен уйга кийимларни ташлаб юборишингни, кафе менюсига 20 дақиқа вақт ажратиб қарашингни, дискларни алифбо бўйича жойлаштиришингни. У сенинг "Макдоналдс"даги буюртмангни, чойга неча қошиқ шакар солишингни, неча порция музқаймоқ исташингни ва сэндвичларингни учбурчак қилиб кесишингни билиб олади.
У сенинг қандай ҳолатда эканингни, ҳатто бу ҳақда айтмаганингда ҳам тушуна олади. У сен йиғлаётганингни, ҳатто кўз ёшингни кўрмасдан билади. У буларнинг ҳаммасини билади. Ҳаммасини. У сени бошингдан то оёғинггача, ҳатто ичингдагиларни ҳам билиб олади. Сени ўрганиб, эшитиб, кузатиб, билиб боради. У сени ҳақингда билиш мумкин бўлган барча кичик нарсаларни билиб олади. Ва, билсанг, яна нима?
У сени ҳали ҳам севиб қолаверади.