#Биласизми
🌙 Саҳобалар Макка даврида, ўн бир йил мобайнида, беш вақт намоз фарз қилингунига қадар эрталаб қуёш чиқишидан олдин ва кечки пайт қуёш ботишидан олдин намоз ўқиганлар.
“... (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам),
эрталаб ва кечки пайт Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни)
покланг!“ (Ғофир сураси, 55-оят) ояти каримаси ила Исломнинг аввалида эрталаб икки ракъат ва кечки пайт икки ракъат намоз ўқиш буюрилган эди.
📚 Муҳаққиқ уламоларимиз ўша пайтларда мусулмонларга икки маҳал икки ракъатдан намоз ўқиш фарз бўлганини таъкидлайдилар. Бунга улар
“Ғофир“ сурасидаги мазкур оятни далил қиладилар.
“Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?“ китобидан.
✅Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг ❗️
┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄
💝 𝐌𝐀𝐍𝐎𝐋𝐈 𝐔𝐌𝐑 – Ма'ноли - Ва Ибратли Канал ✅