View in Telegram
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД ижод бекати
***
Эрта замин покланар қордан, Ҳамма жойда оқлик ҳукмрон. Эрта иймон сўнмас виқордан, Эрта яшаш бўлади осон. Эрта-индин кўкда булутлар, Тарқалади очилар осмон. Сени ҳамма самимий қутлар, Ва юракдан севар бегумон. Ишқ уйғонар, илоҳий туйғу, Мўъжизалар ёзади куртак. Сира келмас қаршимга қайғу, Сиқилмайди покиза юрак. Руҳимда жон яшайди ихчам, Унутмадим кўнгил қўйишни. Севги шундай кўҳна, муҳташам, Жини суймас жўн намойишни. Қулоқсиз дил осмонни ўпар, Вужудимни босади харсанг. Барча қайғу-ситамлар ўтар, Кўзларимга сўзсиз ишонсанг. Ёмғирли кун тинмай ухласанг, «Омонми? » деб олай хавотир. Азобли дил тинмай «уҳ»ласанг, Булбул кўздан ёғади ёмғир
.
©
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start