View in Telegram
Гўдак нигоҳи Маъмура 6 ёшдан салгина ошиб мактабга чиқди. Ота -онаси бу йил биринчи синфларга Шарифа опа дарс беришини эшитиб, дарров мактабга беришди. Маъмура Шарифа устозни жуда яхши танийди, ахир у катта опасини ва ўртанча акасини ўқитган. Маъмура ҳам опаси ва акаси каби устозини жуда яхши кўриб қолди. "Жўжаларим" деб эркалаган сари қизларга қўшилиб қиқирлаб кулади. Ўқув йили ҳам охирлай деб қолди. Эртага сўнгги қўнғироқ, янги бантик олиб отаси билан бозордан қайтишаяпти. Отаси машинани узоқдан секинлатиб: "Устозингни ташлаб ўтамиз, " -деди. Сал нарида елкасига бола опичиб олган, одми кўйлакда оқсоқланиб-оқсоқланиб бораётган устозини у машинага ўтирганда таниди. Эртаси куни сўнгги қўнғироқ тадбирида болаларга хос ошкора устозини кузатиб унинг оқсоқланиб юришини кўриб, йиғлаворай деб, Шарифа опани қучоқлаб олгиси келди. Улғайгач, бола кўнгли билан устозининг фақат кўзларига термулиб нуқсонини ҳам сезмаганини англади. Маҳбуба Баҳодир қизи https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily