View in Telegram
Ёлғизлик Марғуба эрталабдан боши оғриб, юраги безовта бўлиб уйғонди. Қон босимини ўлчаб кўрди, тахмин қилганидек баланд. Бугун кетма- кет олти соат дарси бор, ишга бормаса бўлмайди. Дори ичиб қон босими тушишини кутишнинг-ку сира иложи йўқ , назорат иши олиши керак. Тузук- қуруқ нонушта ҳам қилмай йўлга чиқди. Йўл- йўлакай телефон соатига қараб қадамини тезлаштирди-ю, юраги тез -тез ураётганидан бироз тин олди, шу пайт телефонининг таниш мусиқасини эшитиб сумкасидан олди. Экранда "Акбарнинг ойиси" деган ёзувни кўриб, беихтиёр уф тортиб юборди, аммо тезда ўзини қўлга олиб: --Лаббай, - деди. --Ассалому алайкум, опа, яхшимисиз? Мактабга кетаётгандим, ишдамисиз? Акбар масаласида бир гаплашиб олай дегандим, бу болани ўқишлари тушиб кетди яна, феълинику гапирмаса ҳам бўлади, билмайман нима қилиш керак!?... --Кечирасиз, Шаҳлохон ҳозир дарс бошланса, сиз билан гаплашолмасам керак, балки дарсдан кейин, ёки шу шанба ота -оналар мажлисига келганингизда бафуржа гаплашсак бўладими? --...бўпти, --норози оҳангдаги охирги жумладан сўнг, телефон ўчди. Кўнгли ғаш тортиб қадамлари ўз -ўзидан оғирлашган Марғубанинг кўз олдига камгап, аммо чеҳраси фариштали ўқувчиси-Акбар келди. Ҳозир 9-синфни битираётган шу ўқувчиси ҳеч муаммо туғдирмаган. Бирор кун дарс қолдирмайди, ҳатто бемор бўлса ҳам. Синфдошлари дарсдан қочса, ҳеч бўлмаса сумкасини қучоқлаб бир ўзи мактаб ошхонасида ўтирган бўлади. Марғуба ўқувчиларини янги олган, 5-синф пайтларини эслади. Бир куни кеч соат 23 лар атрофида қўнғироқ бўлди. Нотаниш рақам. Гўшакни кўтарса нариги тарафдан ўта асабий аёл овози: --Яхшимисиз, менга қаранг, сизлар болага уй вазифаси берасизларми ўзи, келсам Акбар бойвучча уйқуни урворипти , дарс қилдингми десам, берилмаган деб ҳиқиллаб ўтирипти. Она тилидан кираркансиз, нега вазифа бермайсиз? --Ассалому алайкум, ҳа мен Акбаржоннинг она тили ўқитувчисиман, шунингдек, синф раҳбари ҳам. Ҳозир соат тунги 11! Бу пайтда бола ором олгани маъқул, менимча. Кейин назорат ёзганимиз учун ёзма топшириқ бермагандим. Илтимос, эртага гаплашсак бўладими? -охирги жумлалари зардали чиққанини Марғубанинг ўзи ҳам сезди. Эртаси куни эрталаб ёши катта аёл Акбарни сўраб келди. Бу аёлнинг овози телефонда гаплашган аёлникига ўхшамади. Акбарбек кўзлари ёниб узоқдан югуриб аёлнинг пинжига тиқилди, аёл болакайнинг юз -кўзларидан ўпаркан, кир бўлиб кетган ёқалари тўғирлаб, сочларини силаб кўз ёшини тўхтатолмади. Шу орада Акбарга пул берганди, бола, афтидан, ошхона томон югуриб кетди. Аёл рўмолчаси билан кўзларини бурни аралаш артиб, сўнг чуқур хўрсиниб гап бошлади: --Узр, синглим, Акбарбек қизимдан ёдгорим. Болагинам 3 йил бўлди оламдан ўтиб қолганига, ҳайронман сариқ касалданам одам шунча тез ўладими?!--аёл йиғлаб юборди, -жигари тамом бўлган экан... Куёвим билан севишиб турмуш қуриб, вилоятдан шаҳарга келин бўлганди. Умри қисқа экан.Бугун тушимга кирибди. Эри уйланганидан кейин неварамни кўришга боргани ийманиб мактабига келавердим, айбга буюрмайсиз. Марғуба аёлни бир оғиз сўз дейишга мажоли қолмай эшитаркан, кечаги ярим тундаги қўнғироқ ва асабий овоз яна қулоғи остида янграганини ҳис қилди. Бу воқеаларга қарийиб тўрт йил бўлибди. Аёл кейин ҳам келиб турди. Шу хаёллар билан чалғибми, ё очиқ ҳаво таъсиридами бош оғриғини унутгандай бўлиб, мактаб дарвозасидан кираркан ўзидан сал олдироқда кетаётган Акбарни кўриб дарҳол чақирди. Акбар устозининг олдига югуриб келиб салом берди. --Акбаржон, озгина вақтим бор экан гаплашиб оламизми, -деб ошхонага имо қилди. --Майли... ҳар доимгидек сокин эди боланинг овози. Ҳали дарс бошланмасидан ошхонада ўқувчилар бор. Улар чеккароққа жойлашишди. --Болам, эрталаб ойинг қўнғироқ қилгандилар,--ўқувчиси эгилиб ўтирганди,кескин бошини кўтарди.Марғуба давом этди: -- Нимадир муаммо бўлдими? --Йўқ, устоз арзимаган нарса, эрта туриб сочимни фенда қуритаётгандим, уйғотиб юборипман шунга атайлаб қилдинг, деб бақириб кетдилар, кейин дадам аралашди. Шу.. Энди Марғубанинг очиқчасига жаҳли чиқди:
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily