***
Давоми
"Кенайи мана бу пластик сизникими, кеча дўконда тушиб қолган экан, сотувчи қизлардан суриштиргандим, исм -фамилиянгизни кўриб фаррош опаники дейишди. Бугун навбат топширишдан аввал бериб кетмоқчи эдим, ишга чиқмапсиз"-йигит шундай деб пластик карточкани узатди. Ажабо, Фотима бугун ундан қўрқмади, балки ёнида жуфти ҳалоли борлиги учундир. Никоҳ нақадар муқаддас ришта. Оиланинг эркаги -аёл учун қўрғон, болалар учун ғамхўр ота, тунлари посбон...
Қўриқчи йигит кетгандан сўнг Мухтор аёлига қараб: " Ишга кирибсан-да," -
деди. Фотима нигоҳларини дераза томонга қаратиб : "Бошқа иложим бормиди,
болалар ейман, ичаман деб турса"-ўзига ўзи гапиргандай.
Мухтор Фотиманинг қўлларини кафтлари орасига олди ва кўзларига қараб :" Онаси, мен ахмоқни кечир, сени болаларни қийнаб қўйдим... -деди. Мана шу биргина ширин сўз, илиқ кафтлар аёл қалбидаги музларни бир зумда эритиб юборганди. Аммо ўтган саккиз йиллик турмуши мобайнида, қолаверса, охирги шу уч ой давомида кўрган қийинчиликлари ёдига тушдими, ҳиқиллаб йиғлай бошлади. Мухтор эса аёлининг кўз ёшларини артиб, ўзининг ҳам кўнгли бўшаб кетди чоғи бўғиқ овозда : "Йиғлама... Фотимам... Ўзимнинг сабрлигим.."-дерди
https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi