View in Telegram
*** Сабура баланд тепаликда эмиш, сочларини шамол ўйнармиш. Шундоқ қўлини чўзса , учиб юрган оппоқ қушларга тегармиш. Пастга қараса қип -қизил лолазор эмиш. Узоқда бир қучоқ лола билан Сардор кўринипти. У Сардор томон тепаликдан югуриб тушаётганмишу боши айланиб, қаттиқ совуқ қотармиш. Сабура кўзларини очганда, сув бўлиб терлаб кетганини билди, шифтдаги нурсиз лампочкага қараб боши айланди. Кўнгли беҳузур бўлди. "Кўзини очди, хола кўзини очди"-бу акаси Пўлатнинг овози эди. " Сабура, болам, одамни қўрқитвордингку, "-холаси йиғлаб, қизнинг терлаб кетганидан пешонасига ёпишган сочларини силарди. Шу пайт хонада Сардор пайдо бўлди. Нигоҳларида хавотир . Сабура ҳалиям туш кўраяпман деб ўйлаб кўзларини юмди. Акасининг овози олисдан эшитилгандай бўлди :" Хола, ўзи нима бўлди, оёғидан зах ўтдимикан, ҳали этик олиб беролмагандим. Сардордан сўрасам, бугун мактабга ҳам бормаптику, менга холамникидан қатнайман бир -икки кун, деган эди. " Фотима нима дейишини билмай каловланиб қолди, демак, савдога чиққанини Пўлатга айтмапти-да. Пўлат холасининг жавобини ҳам кутмай ҳамроҳ бўлиб келган болага: " Сардор, сен борақол, уйингдагилар ҳам хавотир олиб ўтиришгандир, дарсни эртага давом эттирамиз, раҳмат ёнимда бўлганинг учун "-деди. Сабура ярқ этиб кўзларини очди, қаршисида, ҳа тушида эмас, ўнгида Сардор унга тикилиб турарди. Фотима бу йигитни қаердадир кўргандай бўлди. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily