***
Бугун ижтимоий тармоқлар, янгиликлар билан бирга, энг қизғин муҳокама майдони ҳамдир. Мирислом ва Шоҳиста бир зум телефондан кўз узолмай қолишди. Уларнинг орзу -ҳаваслари Телеграм, Yotube, Fasebook тармоқларида катта шов -шув келтириб чиқарган эди.Шоҳистани ҳайратлантиргани уйларида ўтган молёяр, келиннинг сепи, ҳар бир хонадаги жиҳозлар,ҳатто келин сарпосидаги оёқ кийимларигача кўп серияли филмдек қисқа -қисқа янги лавҳаларда акс этарди.
Ҳаммасида, асосан, Қудасининг
мансабига урғу берилган эди. Изоҳларда оддий маош билан бундай сеп, бундай тўй қилиш душворлиги , шу пулга эҳсон қилинса қанча -қанча муҳтожларнинг камини тўлдириш мумкинлиги ҳақидаги маслаҳатлар билан бирга сўкинишлару, бошдан оёқ қарғишлар билан "зийнатланган" жумлалардан иборат эди.
Охири Шоҳистанинг қон босими ошиб кетди. Мирислом лимон чой қилди, аммо сўз билан малҳам бўла олмади. Ўзи бир аҳволда ётибди-ю, ўғли Малдив оролларидан видеолавҳа узатиб чарчамади. Янги келин эса шундай жойларга юборган ота -онасини алқаш билан овора.
Вақт ҳам шомга яқинлашиб қолди. Мирислом эшикни оҳиста очди. Ўзи одати шу: бу уйда жуда сассиз, овозсиз юради, доим. Гапирса ҳам гапни нимадан бошлашни билмай каловланиб туради. Шукур, кўчада ўзини тутишни, ишчилар ёнида озгина салобат билан туришни Шоҳиста уқтира -уқтира анча ўргатди.
"Онаси, Сардордан дарак йўқку."-деди Мирислом чироқни ёқишга ҳам журъат қилмай.
Инқиллаб ётган Шоҳиста:
" Ўзи уники тутиб юрипти, кўрмайсизми, кечаги видеоларни кўрсатиб, сизга шу керакмиди, ойи, дейди. Тўйдаям чиройи очилмади. Ҳатто охорлик кийим кийдира олмадим. Яна дала ҳовлига кетгандир. Аброр олиб боради,Ғазалкент яқин жойми десам, кўнмади. Автобус, маршрут қилиб кетди, шекилли. Чарчадим, ҳаммасидан. Бугун чоршанбаку физика ўргатадиган боланикига ҳам ўтса керак- яна инқиллади-Тавба, чироқни ёқинг"-деб, одати бўйича жеркиб .
Давоми бор.
Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, унутманг.
https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi