View in Telegram
Давоми *** Сабура холаси қанча қистамасин овқатга қолмади. Ўз-ўзидан бўғилиб, бўғзини йиғими, аламми нимадир куйдириб одатига хилоф равишда тез -тез юриб, уйига етиб келганини ҳам сезмай қолибди. Эшикка калит суқса, очиқ экан. Уйга кириб акаси билан алланималар ёзиб ўтирган Сардорни кўриб эсанкираб қолди. Яна салом бериш эсига келмай, ўзининг хонасига кириб кетди. Муздек бетон деворга суяниб тиззаларини қучоқлаб: "Энди нима қиламан... Мен қандай қилиб нарса сотаман, нега холамга қаршилик билдирмадим.Мактабга бормайманми?!" деб, бор изтироби кўзидан дувиллаб тўкиларди. Пўлат Сардорни кузатиб қўйди шекили "Бўпти, омад, гаплашамиз" -деб эшикни ёпди. Кейин овозини баландлатиб: " Собу, илтимос оқ кўйлагимни дазмоллаб бер, бугун ҳам тўй бор, эрталаб ошга қоламан шекили, эшитяпсанми? "-деб хонага кириб келди. Сабура ўрнидан туриб боши билан " хўп "ишорасини қилди. Дазмол қилаётиб, бугун яна қўрқув исканжасида тонг оттириш азобини ўйлади. Акаси кечроқ бўлса ҳам уйга келса хотиржам ухлайди. Келмайман деб кетган кунлари турли товушлардан, айниқса, пастки қаватда турадиган Зуля опа ва эрининг ичиб олиб қиладиган жанжалларидан жуда қўрқади. Гўё эшигини бузиб кирадигандек, кўрпадан бошинини чиқариб эшикка қарайди. Ҳаммасидан ҳам ёмони тунов куни очиқ балкондан кўршапалак кириб қолибди. Чироқ атрофида ҳар айланганида юраги қинидан чиқай деди. Ўзи шомдан кейин тўртинчи қават деразасидан қарашга қўрқади. Кўршапалаклар чарх уриб айланади. Баъзан овоз ҳам чиқаргандек туюлади. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily