"Янги Ўзбекистон" газетасининг шу йил 18 январдаги сонида Адлия вазириАкбар ТОШҚУЛОВ муаллифлигида "ТЕМИР ИНТИЗОМ – ИЖРО НАТИЖАДОРЛИГИ ОМИЛИ" сарлавҳали мақола берилди.
Сув хўжалиги вазирлигининг барча тизим ташкилотлари, хусусан, Насос станциялари ва энергетика бошқармалари, Мелиоратив экспедиция, ирригация тизим бошқармалари, “Сувқурилишинвест” ҳамда туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари раҳбарларининг ижро интизомига масъул ўринбосарлари ҳамда ижро мониторингини юритиш ва ижро интизомига риоя этилишини, ҳужжатлар, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, Кадрлар ҳамда ахборот-коммуникацияни ривожлантириш масалалари бўйича масъул ходимлари ва ҳуқуқшунослари аввало, ушбу мақолани ўқиб танишиб чиқишлари ҳамда унда келтирилган кўрсатмалар ва олган билимларини иш амалиётида қўллашлари тавсия этилади.