Қорақалпоғистон: “Дўстлик” каналида бетонлаш ишлари якунланди
Нукус шаҳридан ўтувчи “Дўстлик” каналини реконструкция қилиш, яъни белгиланган қисмида бетонлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Лойиҳа доирасида бош пудратчи ташкилот “Кегейлимахсуссувпудрат” МЧЖ томонидан каналнинг 4 километр қисми реконструкция қилинди.
Ушбу канал Қарақолпоғистон Республикаси шимолидаги энг йирик каналлардан бўлиб, узунлиги 25,2 км ни ташкил этади. Канал орқали Нукус шаҳри, Тахтакўпир, Қораўзак, Кегайли, Чимбой ва қисман Нукус туманлари экин майдонларига сув етказилади.
“Дўстлик” каналида бетонлаш ишлари якунлангач, кейинги кунларда мазкур каналга секундига 100 метр кубгача сув берилиб, республикамизнинг шимолий туманларида шўр ювиш тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.
Сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇
https://krminwater.uz/23/01/2025/3572/