ЭКСКАВАТОР МАШИНИСТЛАРИ ЯНГИ ТЕХНИКАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ЎҚИТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Сув хўжалиги вазирлигининг қуйи бўғини ҳисобланган туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларга экскаватор, бульдозер, кран каби махсус техникалар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан етказиб берилмоқда.
Шу кунга қадар, Хитой Халқ Республикасидан 70 дан ортиқ техникалар олиб келинган бўлиб, жойларга босқичма-босқич етказилмоқда.
Ушбу замонавий техникалалардан самарали фойдаланиш ҳамда белгиланган техника хавфсизлиги қоидалар асосида бошқарилишини таъминлаш мақсадида экскаватор машинистлари учун Тошкентда ўқув-машғулоти ташкил этилди.
Ўқув машғулоти сўнгида қатнашчиларга сертификатлар топширилди.
Ахборот хизмати