ДЕПУТАТЛАР ИШТИРОКИДА САЙЁР ЭШИТУВ ВА ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
2025 йил 23 январь куни Сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг сайёр эшитуви бўлди.
Унда вазирлик томонидан сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, ҳудудларда сув сарфини камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи ва келгуси режалар тингланди.
Вазир ўринбосари Р.Қаршиевнинг таъкидлашича, 2024 йилда республика бўйича 849,4 минг гектар майдонларда сув тежовчи технологиялар, жумладан, 84,9 минг гектарда томчилатиб суғориш, 37,2 минг гектарда ёмғирлатиб суғориш, 30,6 минг гектарда дискрет суғориш технологиялари жорий қилинди ҳамда 173,9 минг гектар майдонлар эгилувчан қувур орқали ва эгатга плёнка тўшаб суғорилди, 522,8 минг гектар майдонлар лазерли текисланди.
Сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонлар 2 млн гектарга, шундан томчилатаб суғориш технологияси қамрови 560 минг гектарга етказилди.
Батафсил