110-модда. Қийнаш
Муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш, агар ушбу Кодекснинг
104,
105-моддаларида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармаган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) вояга етмаган шахсга нисбатан;
б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
в) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —
уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz