View in Telegram
86-модда. Жазо тайинлаш Суд вояга етмаганларга жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига амал қилади, вояга етмаганнинг ривожланганлик даражаси, турмуш шароити ва тарбиясини, соғлиғини, содир этган жиноятининг сабабларини, катта ёшдагиларнинг ва бошқа ҳолатларнинг унинг шахсига таъсирини ҳисобга олади. Ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган вақтда жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида жазо тайинланганда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддати ўн йилгача, агар содир этган жиноятларининг биттаси ўта оғир жиноят бўлса, ўн икки йилгача тайинланади. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вақтда жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси — ўн икки йилгача муддатга, агар содир этган жиноятларининг биттаси ўта оғир жиноят бўлса, ўн беш йилгача муддатга тайинланиши мумкин. Жиноят содир этиш пайтида ўн уч ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан бир неча ҳукм юзасидан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддати ўн беш йилдан ошмаслиги керак. Вояга етмаган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганда суд ушбу Кодекснинг 72-моддасида назарда тутилган асос ва шартлар мавжуд бўлса, шартли жазо белгилаши мумкин. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily