Эшак еми
🗣️ Шикоятлари: бадан қичиши, қавариб шишиш, терида тошмалар, баъзида шиллиқ қаватларда ҳам.
📜 Анамнез: Аллергик реакциянинг тез типи.
🩺 Кўрик: эшак еми элементлари ҳар хил формага ва катталикка эга бўлиб бадан турли жойларига тошиши мумкин. Тошмалар қичиш билан бирга давом этиб умумий токсик белгилар (температура, бош оғриғи, тахикардия, ҳолсизлик, безовталик) билан боради.
💉 Тактика:
1. Аллергенни тушишини, таъсирини тўхтатиш.
2. Антигистамин препаратлар:
— димедрол 1%—0,1 мл/ёш в/м
— супрастин 2% 0,25–1,0 мл ёшга қараб
— пипольфен 2,5%—0,02 мл/кг в/м
3. Кальций глюконат 10% 0,5–1,0 мл/ёш в/м ёки кальций хлор 10% в/в:
1 ёшгача 2,5—5,0 мл
2—4 ёш 5,0—8,0 мл
5—7 8,0—10,0 мл
8—14 10,0 мл
4. Агар аллерген ичга тушган бўлса — тозаловчи клизма.
@Jaroxatlar