Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги
🗣️ Шикоятлари: тўсатдан ханжарсимон оғриқ, кўнгил айниш, бемор ҳолатини енгиллашмаслиги, оғиз қуриши, ел ва ични келмаслиги.
📜 Анамнез: яра касаллиги.
🩺 Кўрикда: бемор мажбурий ҳолатда, яъни, гавда ва оёқлар қорин томон эгилган. Тил қуруқ. Қорин доскасимон қаттиқ ва нафас олиш актида қатнашмайди. Қорин бўшлиғи таъсирланиш симптоми мусбат, ичаклар перистальтикаси эшитилмайди. Жигарда тўмтоқлик аниқланмайди.
💉 Тактика:
1. Абдоминал шок белгиларида — полиглюкин 400,0 ёки глюкоза 5% ли в/в томчилаб.
🚑 Хирургия бўлимига госпитализация.
@Jaroxatlar