«Сарт» атамасининг энг тўғри таърифи шундай: Совет ҳукумати даврида сартлар ҳақидаги баҳсларга ҳожат қолмади . Чунки шунчаки тожикларгв қўшилиб барча қозоқлар, қирғизлар, қарақалпоқлар ва ўзбекларнинг катта қисми кўчманчиликни тўхтатдилар ва ҳозирги кунда уларнинг барчаси сартлар деб ҳисобланадилар.
Б. Смирновнинг «Туркистон саҳроларида. Очерклар», асаридан, 1914 йил
«…Сартлар аралаш ирқдан ташкил топган. Лекин сартлар номи кўпинча алоҳида миллатни эмас, балки фаолият тури ва урф-одатлари билан ажралиб турадиган бир тоифани англатиш учун ишлатилади.
Шаҳарлар ва қишлоқларнинг кўчманчи бўлмаган аҳолиси, ривожланган бой тожиклардан ташқари, келиб чиқиши қайси миллатга мансублигига қарамай сарт деб аталади.
Қачонлардир қозоқ ёки ўзбек-кўчманчи кишиси кўчманчилик ҳаётидан воз кечиб, шаҳарга келиб жойлашса, ўша ерда уй қуриб, савдо ёки ҳунармандчилик билан шуғулланса, унинг болалари сарт бўлиб қоларди. Шунингдек, катта шаҳар атрофидаги қишлоқларга жойлашган ҳар қандай уруғ ва миллат вакиллари — ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар ҳам сартлар деб аталади…».
Демак сартлар бу алоҳида миллат эмас, бу хар қандай шаҳарлик савдогар киши бўлиши мумкин бўлган, у хох тожик, ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман ёки қорақалпоқ бўлмасин шаҳарлашса бўлди сарт дейилган.