View in Telegram
Қулларни бошқариш бўйича 8 та маслаҳат: қадимги "топ-менеджер" айтади: Қулларни бошқариш ва ходимларни бошқариш ўртасида унчалик катта фарқ йўқ — бунга Кембриж ўқитувчиси Жерри Тонер мутлақо аминдир . У қадимий Римда кадрлар билан ишлаш бўйича қўлланмани тайёрлаб нашрдан чиқарган. Ўзининг "Қулларни бошқариш" китобида Жерри Тонер римлик патриций Марк Сидоний Фалкс номидан сўзлайди: у қандай қилиб қулларни тўғри танлаш ва улардан максимал кучларини олиб ишлатиш кераклиги ҳақида ҳикоя қилади. Буларни диққат билан ўқинг ва қандай усуллар иш жойингизда сизга нисбатан қўлланилаётганини аниқлаб олинг. 1. Жамоа тузишга ҳаддан ташқари берилиб кетманг! Шуни унутмаслик керак: бир хил муҳитдан ёки бир миллатдан келган қулларни ҳаддан зиёд кўп сотиб олманг. Бир қарашда бу жуда яхши ечим бўлиб кўриниши мумкин — улар бир-бирлари билан осон тил топишади ва яхши ҳамкорлик қилишади. Лекин кейинчалик катта муаммоларга дуч келасиз. Яхши ҳолатда улар бир-бирларини қувватлаб, суҳбатлашиб ўтиришлари ёки майда нарсаларни ўғирлашга мажбур бўлишади. Энг ёмон ҳолатда эса улар сўзлаша бошлаб, сизга қарши фитна уюштиришлари, қочиш ёки ҳатто сизга зарар етказишлари мумкин. 2. Фақатгина маҳоратга эмас, балки характерга ҳам эътибор беринг! Қул сотиб олишда уларнинг характерларига ҳам эътибор беринг. Улар сизга жуда суст ёки, аксинча, ўта жасур кўринмаяптими? Энг яхши қуллар ўта қарам ва бўйсунувчан ҳамда ўта дағал ва ўзбошимча эмас. Жуда бўйсунувчан қуллар суст ва меҳнатда кучсиз бўлишса, жасурлари эса бошқаришда қийинчилик туғдиради. Шунингдек, доимий қайғу ва тушкунлик ҳолатида бўлган қуллардан сақланинг. Қул бўлиш осон эмас, шунинг учун бундай кайфиятдаги қуллар иш натижасини пасайтириб юборади. 3. Ҳамма ишни ўзингиз қилишга ҳаракат қилманг! Ҳаддан ташқари кўп қул сотиб олиб, уларга кераксиз вазифаларни юклашдан сақланинг. Қадимий Римда бир бой киши қуллардан бирига ўз меҳмонларининг исмларини эслатиш вазифасини берган эди — бу каби ишлар фақатгина мақтанчоқлик белгисидир . 4. Қулларга ўзингизни севдиринг! Кўплаб янги қул эгалари ишни фақат калтак билан бошқариш мумкин деб ўйлайдилар. Лекин тажрибали қул эгалари билади: ортиқча зўравонлик қулларнинг руҳан йўқолишига олиб келади. Зўравонлик ишончни йўқотади, қуллар оғир ва қийин бошқариладиган инсонларга айланиб қоладилар. Меҳнатни рағбатлантириш муҳим. Яхши ишлаган қулларни тақдирланг. 5. Ташкилотчиликка эътибор қаратинг! Ҳар бир қулнинг вазифаси аниқ бўлиши керак. Бундай тизим уларнинг шахсий жавобгарлигини оширади. Қулларни 10 кишидан иборат кичик гуруҳларга бўлинг, чунки катта жамоаларда масъулият ҳисси йўқолади. Шундай қилиб, ҳар бир гуруҳ рақобат қилади ва кимнинг яхши, кимнинг ёмон ишлаётганини аниқлаш осон бўлади. 6. Раҳбарларни тўғри тарбияланг! Янги бошқарувчилар қулларни ўз манфаати учун ишлатмаслигини таъминланг. Улар қулларни шахсий ишлари учун эмас, балки мулк манфаати учун ишлатиши керак. Шунингдек, бошқарувчилар ходимлар билан бир хил овқат еб, улар билан бир хил шарт-шароитларда бўлишлари лозим. 7. Қуллар билан дам олишни хам билинг! Қуллар билан байрам қилишдан қочманг. Байрам кунлари қуллар билан бирга вақт ўтказиб, улар билан бир хил овқат еб, ўйинлар ўйнаш керак. Бу уларнинг сизга бўлган муносабатини яхшилайди. Бироқ байрамдан кейин жиддий назоратга қайтинг. 8. Қулларнинг қулига айланманг! Қуллар майда-чуйда ёлғонлар орқали сиздан устун келмоқчи бўладилар. Улар ўзига хос найранглар қилади: овқатни ортиқча ейишлари, нархларни ошириб кўрсатишлари, касалликка ёлғон баҳона қилиб ишдан қочишлари мумкин. Агар сиз уларга ишонаверсангиз, тез орада барча иш икки баробар кўп вақт талаб эта бошлайди. Қулларнинг бу турдаги найрангларига қарши туришингиз ва ўз устунлигингизни сақлаб қолишингиз керак.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily