1973 йилда ишлаб чиқарилган икки машина. Иккаласи ҳам 52 йиллик тарихга эга. Чиқарилган пайтда ВАЗ 2101нинг нархи 5500 совет сўми( рубль) Кадиллак Эльдорадо Конвертибленинг нархи эса 7681 доллар эди. ВАЗ 2101 ўша пайтда ВАЗ заводида ишлаб чиқарилган энг арзон автомобиль бўлган, Кадиллак Эльдорадо эса General Motors томонидан ишлаб чиқарилган энг қиммат машина эди.
1973 йилда Тольяттидаги завод конвейер ишчиси 141 рубль маош олган. У ўзи ишлаб чиқаришда қатнашган машинасини сотиб олиш учун 39 ой ишлаши керак бўлган. ВАЗ заводининг ўша пайтдаги энг қиммат машинаси — ВАЗ 2103 (7500 рубль) учун эса 53 ой ишлаши керак бўларди. Шу пайтда АҚШ нинг Кадиллак заводидаги конвейер ишчиси ойига 631 доллар маош олган. У ўзи ишлаб чиқаришда қатнашган энг қиммат машина — Кадиллак Эльдорадо Конвертиблни сотиб олиши учун 12 ой ишлаши етарли бўлган.
Яъни, СССР давлатининг ўз ишчисидан автомобиль сотиб олиш учун тўрт ярим баробар кўп меҳнат талаб қилганини кўрамиз, Кадиллак заводининг америкалик буржуа эгаси эса ўз ишчисидан тўрт ярим баробар кам меҳнат талаб қилган.
Шунинг учун менга "СССР — ишчилар ва деҳқонлар давлати эди" деб мақтаниб айтишга ҳожат йўқ. СССРда ишчиларни қаттиқ эзишган, деҳқонларнинг эса 1973 йилда ҳали ҳам паспортлари ёки пенсиялари бўлмаган. СССР бюрократлар ва номенклатура давлати эди. Уларнинг асосий мақсади ишчилар ва деҳқонларни арзон меҳнатга мажбур қилиш эди.
Албатта, ўртача совет бюрократининг турмуш даражаси Кадиллак заводидаги ишчиникидан паст эди. Лекин совет бюрократи Америка ишчисини қандай яшашини кўрмаган. У имтиёз (пайок) лар ва махсус хизматлар, масалан, санаторийлар, махсус дам олиш уйлари ҳисобига ишчилар ва деҳқонларга қараганда анча яхши яшаган. Улар ишчиларнинг бўйнига миниб олиб, ўзларининг сохта "саодатини" коммунизмни қурган.
ВАЗ 2101 ва Кадиллак Эльдорадо Конвертибл ўртасидаги технологик фарқ — бу ишлаб чиқариш самарадорлигидаги фарқдир. Капитализмда ишлаб чиқариш самарадорлиги юқори, феодализмда эса паст. Ҳаммаси Энгельс таъкидлаганидек. Совет Иттифоқи айнан шундай феодализм давлати эди, фақат феодаллар кўп эмас, битта эди. Уни давлат ва унинг амалдорлари деб аташ мумкин.
P.S. Бу ерда келтирилган барча рақамлар реал ва интернетдан осонгина топилади.
Никита Небылицкий