Туркия Республикаси маданият ва туризм вазирлиги ёрдамида Галата минораси кеча 18 ноябр соат 18:00 дан 23:59 га қадар миллий байроғимиз ранглари билан ёритилди.
Галата минораси (туркча: Galata Kulesi) Истанбулнинг энг машҳур тарихий ёдгорликларидан бири бўлиб, шаҳарнинг Европа қисмида, Бейўғлу туманида жойлашган. Минора 1348-1349 йилларда генуяликлар томонидан қурилган бўлиб, аввал “Исо Масиҳнинг минораси” деб аталган ва денгизчилар ҳамда савдогарлар учун муҳим белги бўлиб хизмат қилган. Миноранинг баландлиги 67 метр бўлиб, диаметр 9 метрни ташкил этади. Галата минораси ўзининг бой тарихи ва меъморий аҳамияти билан сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида машҳурдир.