📖 Амир Темур даврига оид Қуръони Карим қўлёзмасининг энг катта нусхасиАмир Темур ҳукмронлиги даврида хаттот
Умар Ақтоъ томонидан кўчирилган Қуръони Карим қўлёзмаси ўзига хос улкан ҳажми ва ноёб ҳуснихати билан ажралиб туради. Ушбу маҳобатли асар
1402-1405 йиллар оралиғида Ҳиротда яратилган бўлиб, унинг саҳифалари 1,25 х 2,25 метр ҳажмга эга. Қўлёзма Самарқанддаги Бибихоним масжидида махсус тош лавҳда сақланган.
Бу қўлёзма тарихдаги энг йирик Қуръон нусхаларидан бири сифатида эътироф этилади. Айрим тахминларга кўра, унинг кўчирилишида Бойсунғур Мирзо ҳам иштирок этган бўлиши мумкин. Бугунги кунда қўлёзманинг саҳифалари турли музей ва кутубхоналарда, жумладан,
Нью-Йоркдаги Артур М.Саклер галереясида, Лондоннинг Британия кутубхонасида ва Эронда сақланмоқда.
Таъкидлаш керакки, Қуръони Каримнинг мазкур улкан нусхаси нафақат ўзига хослик, балки ислом цивилизациясининг маданий мероси сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бу Қуръон кўчирмасининг саҳифалари ҳанузгача тарихшунослар ва ҳуснихат тадқиқотчилари диққат марказида бўлиб келади.
🇺🇿UZ:
👉 БАТАФСИЛ🇬🇧EN:
👉IN DETAIL🇷🇺РУ:
👉ПОДРОБНОИслом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site