#Бугун, дўстим, қадрдоним, шоир Исломжон Қўчқоров туғилган кун. Исломжон сўзи ва амали мувозий шоир! Бу ниҳоятда кам учрайдиган ҳодиса... Худо иззат қилсин!
ДОСТОН ТАҲРИРИ
Исломжон Қўчқоровга!
Лаҳмни беркитдим, қизни ҳуркитдим:
“Айтганинг бўлмайман”, дея гилгитдим;
От дум ташлаганди, думи етмасди,
Гарчи етганда ҳам зинҳор кетмасдим.
Ғоз учди: кўзгинам дўст деб ёшланди,
Ана шу паллада достон бошланди...
Бир соя зах тортган лошимга тушди
Ва чилвир осмондан бошимга ўсди:
Белнинг беш еридан чилвирни чийдим,
Чанқовуз чалинди – ўзимни тийдим.
– Ё-о!.. – деди, бир майдон умрим лўқчиди,
– Аллоҳ!.. – деди, шунда руҳим қурч эди!
Дўст тортар!
Кўнглимда унмас иштибоҳ,
Етти йил деганда ортда қолар чоҳ...
Дўст тортар!
Кўнглимга ҳеч гап келмайди,
Чунки дўст ҳеч қачон миннат қилмайди!
Алибек Анварий