View in Telegram
Ўша куни ким бозор борганию ким керакли нарсаларни олиб келганини билмайди. Дилнавоз опага мажбурлаб ярим косагина шўрва ичира олишди ҳолос. Бакир ака эса оғзига сув ҳам олгани йўқ. Ўзи дарддан азоб чекаётган бир вақтда боласини йўқотиш азоби яна ҳам уни чўктириб қўйганди. Ўлсам ортимда қолади. Онасига суянчиқ бўлади деб бироз бўлсада кўнгли хотиржам эди. Эндичи энди нима бўлди? Боласи ўзидан из ҳам қолдирмай чин дунёга равона бўлди. Воқеа аслида бундай бўлган эди. Қаю! тракторчи доим ичиб юрарди. Ичган вақтлари одатда таракторини ҳайдамасди. Бугун нима жин урдию таркторини ҳайдаб чиқди. Рулга ўтиргандан сўнг уйқуси келади бошлади. Ухлаб қолиб ҳеч нарсани билмай. Бошқарув қўлдан кетган он велосипедда келаётган Муроджон томон рул бурилиб кетди. Муроджон ўша онда зарбдан учиб кетди. Мўъжизани қарангни ҳеч бир ери тирналмаган. Одамлар ўша заҳоти кўриб тез ёрдам чақиришди. Қаюм тракторчи ҳам трактордан тушиб кетган. Уни эса ахволи ачинарли эди. Трактор бориб деворга урилган, Малик акани янги қад кўтарган меҳмонхонаси тенг ўртадан дарз кетганди. Қаюм ака ва Муроджонни тез ёрдам олиб кетди. Машинадаёқ Муроджонни юраги тўхтагани аниқ бўлиб бўлганди. Қаюм акани эса бошидан қон оқиши тўхтамасди. Касалхонага етиб боргунча тез ёрдам машинасини ҳам қон қилиб юборганди. Латифа ўзида куч тўплаб укаси ётган жойга кирди. Беозоргина ухлаб ётарди гўё. Аммо укасини қўлини ушлаганда сесканиб кетди. Қўли жуда жуда совуқ эди. Укаси аввалгиданда кўркамлашиб кетганди. Худди жилмайганга ўхшаб ётарди. Укасини қучиб унсиз йиғлади. Узоқ вақт шу туришда турди. Кун кеч бўлгани учун майитни кўмиш эртага қолдирилди. Кечаси билан эса Қуръон тиловат қилиб чиқишди. Қийин, қийин ота онага қийин бўлди. Фарзанд доғини ҳеч кимга кўрсатмасин экан Айни пайтда Бакир ака ўзи севиб эшитадиган шоирнинг ёзган шеъри нақадар ҳақ эканига амин бўлаётганди. Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин, Ажин тушсин юзларига, дог тушсин. Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан, Қолларига асо — бир таёқ тушсин. Иймони соф, юзга кириб ёруг юз, Тойлар кориб елкасидан тог тушсин. Жисмига сонгги сафар олдидан Оз боласин қўлидан тупроқ тушсин... Бакир акани қабрига энди боласи тупроқ ташлай олмайди. Энди у ўғлини кўмади. Жигарбандини ерга қўяди. Ё Аллоҳ ҳаммаси ёлғон бўлса эди. Боласи эмас ўзи ўлганда эди. Дунёга келиб ҳали нима кўрди бу йигитча. На бир орзуси ушалган, на бир мақсадига ета олган. Ўзиданку из қолмади. Ўғлини тўйини кўра олмади. Биздан кейин опаларини йўқловчиси бор дея хурсанд бўлганди. Мана энди уларга ҳал тиргак бўлувчи Муроджон чин дунёга кетди. Эртасига эса кириб Муроджон билан кириб рози ризочилик сўрашди. - Болам сендан розимиз, биздан рози бўлиб кет.  - Болажоним сендан мингдан минг розиман. Қабрингда тинч ёт. Бирин кетин опалар ҳам хайрлашишди. Шундан сўнг Муроджонни ювғучи келиб поклашга кириб кетди. Қизлар онасининг талаби билан овоз чиқармай йиғлашарди. Ораларида битта амакисини хотини уларга дакки берди. - Қанақа замонга қолдик а? Наҳотки укаларизга жониз ачимаса, ҳозир Муроджон бир соатгина меҳмон. Шу бир соатни ичида овозларизни ичга ютиб йиғламай ўтиришга уялмайсизми? Қани баландроқ йиғланг. Битта укангиз бор. Қанақа опасиз? Қизлар бир бирларига қараб нима қилишни билмай қолишди. Ҳай риятки отинойи янганинг гапини эшитиб қолди. - Сиз ўйлаб гапиряпсизми? Овоз чиқармай йиғланг. Аллоҳнинг қадарига рози бўлинг. Бергувчи ҳам олгувчи ҳам ўзи. Нима яхши, нима ёмон эканлигини ёлғиз угина билади. Таҳлил айтинг. Майитга фойдаси тегади. Зинҳор бақириб йиғлай кўрманг. Бу ўзингизга ҳам майитга ҳам  озор етказади. Мусибат вақти савоб умидида Сабр қилиш керак. Отинойи тиловат қилишга киришди. Шундан сўнг ҳамма таҳлил айтишга киришиб кетди. Энг ёмони кейин бўлди. Майитни олиб чиқиб тобутга солишаётганини кўрган онаи зор ўзини тутолмади. Хушини йўқотди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily