View in Telegram
⃟⃖⃗
🦋
🅹🆄🅵🆃🅻🅸🅺🅻
🅰
︎🆁 🆄🅲🅷🆄🅽
💜
⃟⃖⃗
#Хазон_бўлган_гул: Қобил Матлубани қийналмасин дея кийим кечакларни ўзи олиб беришга қарор қилди. Якшанба кунлари икковлашиб бозор чиқишар ва Қобил қизга керакли нарсаларни олиб берарди. Матлуба қанча рад этмасин барибир мени уйимга борасанку дея уни ҳаражат қилдирмасди. - Қобил ака негадир шу кунларда юрагим ғаш. - Гулим нима бўляпти? Бирор жойинг оғрияптими? -Йўқ, қанақадир ёмонлик содир бўладигандай туйилаверади. - Яхши нарсаларни ўйла. Ёмонликларни ҳаёлингдан чиқариб ташла. - Ҳаракат қиламан. Аммо барибир нимадир юрагимни сиқяпти. - Буни йўли оддий юр сени китоблар оламига олиб бораман. - Войййй қандай яхши. Рахмат сизга. - Китоб ўқишни яхши кўрасанку, ўқисанг анча чалғийсан. Қобил иложи борича Матлубани кўнглига қарарди. Энг яхши нарсаларни қизга илинарди. Келажакда нималар қилишлари ҳақида режалар тузишар, бирга бўлсалар вақт қандай ўтганини билмай ҳам қолишарди. - Хумора Латифадан дарак борми? - Билмадим ўша куни шошилиб кетгани. Кейин қайтиб кўрганим йўқ. - Дадам касал деяётганди. Дадасига бирор гап бўлганмикан? - Илоҳим ундай бўлмасин. Биласанку дадаини жуда яхши кўрар экан. Ўзи ҳам кўнгли бўш қиз. Ўзини ўнглаб олиши қийин бўлади. - Дадаси соғ саломат бўлсинларда. - Айтганинг келсин. - Айтганча тарбиячида уйларини рақами бўлса керак. - Сўраб кўрамиз юр. - Кетдик. **** Латифа ўзига келганида хонасида ётар бошида катта опаси йиғлаганча ўтирарди. Олдинига нима бўлганини идрок эта олмади. Аммо опаси йиғлаётганию дадасини мунғайган чеҳраси, укасининг оппоқ жасадини эслаб беихтиёр кўз ёшларига эрк берди. Опасини қучоқлаб баралла йиғлаб юборди. - Опажоооон. Энди нима қиламиз? Мехрибон укажонимни қайдан топамиз? Ёшгина кетган укааам. Дунёларга сиғмай кетган укам. Муроджооон. - Ергина ют син Қаюм тракторни, уйи куйсин бу ифлосни. Ичиб олиб тракторини миниб чиққан экан. Укамни бошини еди... Укамни жувонмарг қилди... Юракларим ёниб кетяпти... Латифа айт қандай чидаймиз? - Чидолмайман... Укамни ўлганига ишонмайман. Опа... У... Ухлаб ётибди... Бизга ҳазил қиляпти. Доим ҳазиллашардику, бизни қўрқитмоқчи. Юринг уйғотамиз. Бунақа ҳазил қилмасин. Шундоғам қўрқамиз. Тилаб олган укамизку у. Юринг опа... Латифани катта опасини исми Зиёда эди. Зиёда бир нарса эсига тушгандек синглисига қаради. - Латифа уни олдига кирмаганинг маъқул. Чидаёлмайсан. - Опа уни уйғотаман. Тирик укам. Ишонмайман. - Ўзингни қўлга ол. Дадамни олдиларида туришинг керак. Биздан кўра кўпроқ сенга суянадилар. Икки қиз йиғлаганча ташақарига чиқишди. Ташақарида ҳам ҳамма қариндошлар йиғилган. Бири қўйиб бири айтиб йиғлайди. Онаси эса кўринмайди. - Ойим... Ойим қанилар? - Ойимни қайта, қайта ухлатиб қўяяпмиз. Ойим кўтаролмаяптилар. - Ҳозир қаердалар? - Ўзларини хоналарида. Латифа зўрға онаси ётган хонага борди. Онаси деворга суянганча унсиз йиғларди. Дилнавоз опа доимо намозларда бардавом бўлган, динни оз бўлсада тушунадиган аёл эди. Аҳволи оғир бўлсада, бу мусибатни кўтаришга ожизлик қилаётган эсада, аммо бақириб йиғламасликдан ўзини тутиб турарди. - Онажооооон. Латифа ўзини онасини бағрига отди. Тўйиб тўйиб йиғлади. - Онанг ўлсин болам. Укажонинг осмонларга учиб кетди. Бегуноҳгина уканг энди йўқ. Неча йиллаб кутган болам энди йўқ. - Укажониииим. Муроооод. - Қизим мени она десанг овозингни чиқариб йиғлаганингни эшитмай. Болам... Болам қийналмасин... Унга азоб бермайлик... Ўзингни ҳам лаънатга қолдирма. Таҳлил айт. Бор таҳорат олиб чиқиб фақат таҳлил айт. Укангга... Бундан бошқа ёрдам бера олмаймиз... Диланвоз опа деворга суянганча кўзларини юмди. Ҳозир уни юрак бағри куйиб кетганди. Дунёларга сиғмай кетаётганди. Қанийди қўлидан келса, ўз жони эвазига боласини сақлаб қоларди. Юрагини бир парчасини қаро ер бағрига топширмасди.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start